Андижонда тўй олдидан мудҳиш жиноят содир этилди

Crime

image

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятининг Балиқчи туманида 2003 ва 1996 йилда туғилган икки йигит қиз сабабли ўзаро жанжаллашиб қолгани ҳақида хабар тарқалди. Унда унаштирилган қизи 2003 йилда туғилган йигит билан олдин ҳам, унаштирувдан кейин ҳам учрашиб юрганини билган 26 ёшли йигит, ўша болани уриб, каналга ташлаб юборгани айтилганди.

Шундан сўнг Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳолат бўйича маълумот берди.

Жорий йилнинг 5 ноябрь куни Л.З. яшаш хонадонидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолган.

Мазкур ҳолатда Л.З. қотиллик қурбони бўлиши мумкинлигини инобатга олиб, ушбу вазиятда келгусида тергов йўли билан текшириб, аниқлик киритиш мақсадида жорий йилнинг 7 ноябрь куни Жиноят кодексининг 97-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда туман прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатларини ўтказиш билан бир қаторда, бедарак йўқолган Л.З.ни топиш юзасидан барча тезкор-қидирув тадбирлари амалга оширилмоқда. Тергов натижаси юзасидан қўшимча хабар қилинади.


Tags

Rate Count

2445

Rating

3

Rate this article

Share with your friends