Андижонда ер қимирлади

Local

image

Бугун, 21 декабрь куни Андижон вилоятида зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.

Маълум қилинишича, зилзила маҳаллий вақт билан 08:11 да содир бўлди. Эпицентр: Андижон вилояти, Марҳамат тумани. Зилзила координаталари: 40,53 градус шимолий кенглик; 72,37 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,3. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 277 км жанубий-шарқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистонда содир бўлган зилзила Тошкентда сезилганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends