Андижонда мансабдорлар 260 млн сўмлик газ қувурларини “еб юборгани” аниқланди
Local
−
22 December 2020 5950 1 minute
Сўнгги пайтларда давлат ташкилотларида талон-торож қилиш ҳолатлари кўпаймоқда. Хусусан, чекка ҳудудларга табиий газ етазиб бериш қийин бўлган бир даврда Андижон вилояти Асака туманида табиий газ етиб бормайдиган ҳудудлардан демонтаж қилинган газ қувурларини талон-торож қилиш ҳолати фош этилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси Матбуот хизмати QALAMPIR.UZ’га хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Асака туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Ҳудудгаз” Андижон газ таъминот филиали, Асака туман бўлинмаси мансабдор ва моддий жавобгар шахслари тумандаги табиий газ етиб бормайдиган ҳудудлардан демонтаж қилинган 260 млн сўмлик турли ҳажмдаги газ қувурларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилаётгани маълум қилинди.
Live
AllTurkiyada F-16 halokatga uchradi
12 August