Андижонда чойхона ёниб кетди (видео)

Local

image

Андижон вилояти Андижон туманидаги чойхоналардан бирида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, бугун, 21 январь куни соат 14:41 да Андижон вилояти Андижон тумани Қўшариқ даҳасида жойлашган чойхоналарнинг бирида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида туман фавқулодда вазиятлар бўлимига хабар келиб тушган.

Чақирувга кўра, 5 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 14:45 да воқеа жойига етиб борган. Ёнғин соат 14:47 да қуршаб олинган ва соат 15:00 да бартараф этилган.

Ёнғин оқибатида чойхонанинг тахминан 70 квадрат метр майдонида томи, шифти ва жиҳозлари ёниб зарарланган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Озода Чориева


Author

avatar

.

Tags

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends