Андижонда 50 нафар муҳтож фуқарога ажратилган маблағлар талон-торож қилинди
Local
−
19 March 2021 4387 1 minute
Андижон вилояти Асака туманида 50 нафар фуқарога ажратилган субсидия маблағлари талон-торож қилинганлиги фош этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Асака туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “А.А.” ишлаб чиқариш кооперативи раҳбари И.А. Асака тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази масъул шахслари билан олдиндан тил бириктириб, тумандаги 50 нафар кам таъминланган ва ишсиз фуқаро номидан уларнинг имзоларини сохталаштириб, бюджетдан ажратилган 111,5 млн сўм субсидия маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан И.А., марказ мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Live
AllTurkiyada F-16 halokatga uchradi
12 August