Андижонда ҳайдовчи ЙПХ ходимини калтаклади (видео)

Local

image

Андижон шаҳрида ҳайдовчи ЙПХ ходимини калтаклаб, ўлдириш билан таҳдид қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, Андижон шаҳрида хизмат вазифасини олиб бораётган ЙПХ инспекторининг қонуний талабларига бўйсунмаган ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома тузилиб, автомобиль жарима майдонига олиб кирилган пайт  жараёнлар жадаллашиб кетган.

Жарима майдончасида ҳайдовчи инспекторни калтаклаб, юз қисмига бир неча бор тан жароҳати етказган.

Шунингдек, ҳайдовчи автомобилида бўлган ўткир тиғли хўжалик пичоғини олиб, ЙПХ ходимини ўлдириш билан қўрқитган. 

Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Tags

Rate Count

391

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends