“Андижон полькаси”ни Гиннесга киритиш учун 730 млн сўм ажратилди
Local
−
30 July 4743 2 minutes
“Андижон полькаси”нинг “Гиннесс” рекордлар китобига киритилиши билан боғлиқ харажатлар учун 730 млн сўм ажратилгани маълум бўлди. Бу ҳақда Андижон вилояти ҳокимининг “Вилоят бюджетининг 2026 йил захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан маблағлар ажратиш тўғрисида”ги қарорида келтирилган.
Қарорга кўра, вилоят ҳокимилиги котибият мудири Э.Холмирзаевнинг 2026 йил 20 июндаги 64-448-сонли билдиргиси ва вилоят Маданият бошқармасининг 2026 йил 20 июндаги 735-сонли хати асос учун қабул қилинган.

Шу орқали вилоят бюджетининг 2026 йил захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан вилоят Маданият бошқармасига “Андижон полькаси” рақсини “Гиннесс рекордлари” китобига киритиш билан боғлиқ харажатларига 730 миллион сўм миқдорида маблағлар ажратилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон шаҳридаги “Бобур арена” стадионида 20 минг нафар иштирокчи бир вақтнинг ўзида “Андижон полькаси”га рақсга тушгани ва Гиннесснинг рекордлар китобига киритилгани ҳақида хабар берилган эди.
Ушбу тадбир ортидан 1 ўқувчи вафот этди. Гап шундаки, жорий йилнинг 23 июнь куни соат 12:30 ларда “Андижон полькаси” тадбирига кетаётган ўқувчилар Damas'да йўл-транспорт ҳодисасига учради. Оқибатда 1 нафар ўқувчи вафот этди, қолганлари шифохонага ётқизилди. Мазкур ҳодиса кенг жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлди.
“Бутун бошли битта бола шу ҳокимликни-ю Маданият вазирлигини рекордини деб ўлиб кетаверадими? 45 градус иссиқда бола бечораларни тикка қилиб, рекордга кирдим деб кайф қилганлар жавоб берадими йўқми?” дея савол қўйган педагог ва жамоатчилик фаоли Исроил Тиллабоев.
Live
All