Анчелотти Зиданни ортда қолдирди

Sport

image

Мадриднинг “Реал” клуби Ла Лиганинг 5-турида “Реал Сосьедад” устидан иродали ғалабага эришди (2:1). Бу орқали клуб устози Карло Анчелотти “қироллик клуби”даги ғалабалар сони бўйича Зинедин Зиданни ортда қолдирди. 

Шундай қилиб италиялик мутахассис Мадрид жамоаси сафидаги 173-ғалабасини нишонлади. Зиданда эса ғалабалар сони 172 тани ташкил этади.

Бу борада рекордчи испаниялик мутахассис Мигель Муньос ҳисобланади. У “қаймоқранглилар” сафида жами 357 та ғалабага эришган.

Ла Лиганинг ортда қолган 5 та туридан кейин “Реал” юз фоизлик натижа билан пешқадамлик қилмоқда. “Қироллик клуби” азалий рақиби “Барселона”ни 2 очкога ортда қолдирмоқда.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic