“Амирсой”да катта қор кўчиши содир бўлди
−
20 January 2022 12314 1 minute
Кеча, 19 январь куни “Амирсой” дам олиш масканидаги канатлар олдида катта ҳажмда қор кўчиши кузатилди. Бу ҳақда Чимён қор кўчки станцияси кузатувчиси хабар берди.
Қайд этилишича, қор кўчкисидан ҳеч ким жабрланмаган. Кучли қор бўрон кузатилиши тўғрисидаги огоҳлантирув хати асосида масканга аҳоли вақтинча қабул қилинмаган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қор кўчкан ҳудуд атрофини зудлик билан огоҳлантирувчи тўсиқлар билан ўраб олган.
Мутахассислар фикрига кўра, аввал ҳам “Амирсой”га яқин ҳудудларда иккита катта ҳажмда қор кўчкиси кузатилган.


Live
AllBAAdagi YTHda 14 kishi halok bo'ldi
13 November
Eronda raketa uchirish qurilmasiga zarba berildi
13 November