Амалдаги давлат тузумини ўзгартиришга уринган шахс қамалди
Local
−
27 December 2022 16305 1 minute
1999 йил Жиззах вилоятида туғилган фуқаро ижтимоий тармоқлар орқали “Тавҳид ва жиҳод катибаси”, “Туркистон ислом ҳаракати” каби террористик ташкилотлар тарафдорлари таъсирига тушиб қолгани аниқланди. Мазкур ҳолат Давлат хавфсизлик хизмати томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлар натижасида маълум бўлган.
Аниқланишича, у интернет орқали Суриядаги вазият, “жиҳод” қилиш, у ерга бориш йўл-йўриқлари ва харажатлари бўйича фикрлар алмашган.
Шунингдек, Telegram’да канал очиб, Ўзбекистоннинг амалдаги давлат тузумини Конституцияга хилоф тарзда ўзгартиришга даъват этувчи ҳамда ақидапарастлик ғоялари акс этган материалларни тарғиб қилиш билан шуғулланган.
Мазкур шахс Жиноят ишлари бўйича Пахтакор туман суди томонидан Жиноят кодексининг 159 ва 244-моддалари билан айбдор деб топилиб, унга 3 йилу 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Соҳиба Комиловна
Live
AllMisrda yo'lovchi poezdi rel'sdan chiqib ketdi
08 November
Albaniyada ommaviy namoyishlar davom etmoqda
08 November
Erdo'g'an rafiqasi bilan Ozarbayjonga bordi
08 November
08 November