Алиев ва Пашинян Брюсселга борди
World
−
14 May 2023 5536 1 minute
Бугун, 14 май куни Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ва Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Брюсселга борди. Бу ҳақда “Azertag” ва “Armanpress” нашрлари хабар берди.
Айтилишича, Озарбайжон ва Арманистон етакчиларининг иккаласи ҳам Европа Кенгаши раҳбари Шарль Мишель билан икки томонлама учрашув ўтказган.
Куннинг иккинчи ярмида эса Алиев, Мишель ва Пашиняннинг уч томонлама учрашуви бўлиб ўтиши кутилмоқда, унда Баку ва Ереван ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш масалалари муҳокама қилиниши режалаштирилган.
Live
All