“Вой аламжон”ни куйлаган ҳофиз вафот этди

Art & Culture

image

Кўплаб қўшиқлари билан танилган ўзбекистонлик ҳофиз Муҳаммадкарим Соипов вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги хабар тарқатди.

“Ўзининг маъноли қўшиқлари билан 1990-йилларда халқимизнинг юрагидан чуқур ўрин олган санъаткор,  кўплаб машҳур қўшиқлар муаллифи ва соҳир овоз соҳиби Муҳаммадкарим Соипов оламдан ўтди”, дейилади хабарда.

Муҳаммадкарим Соипов "Аламжон", "Қайдадур", "Ташна ҳислар", "Дуторим", "Оқ бўйра" каби юзлаб қўшиқлари билан яхши танилган. 

У Ўзбекистон давлат филармониясида фаолият юритиб келаётган эди. 

QALAMPIR.UZ таҳририяти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради. 


Rate Count

976

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic