Академия тингловчилари пахтага чиқадими? ИИВ бунга аниқлик киритди
Local
−
15 September 2019 9664 1 minute
Шу йилнинг 10 сентябрь куни турли ижтимоий тармоқларда Миллий гвардия ҳарбий-техника институти, Ички ишлар вазирилиги академияси ва Божхона институтлари талабаларига “пахтага кўнгилли чиқаман” деган тилхат ёздириш бошланди” сарлавҳаси билан тарқатилган маълумот Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги томонидан ўрганилиб, расмий муносабат билдирилди.
"Бугунги кунда Вазирлик Академиясидаги ўқув жараёни тасдиқланган ўқув режаси ва дастурлар асосида белгиланган кун тартибига риоя қилинган ҳолда амалга оширилмоқда ва барча курсантлар ўқув жараёнида тўлиқ иштирок этмоқда.
ИИВ Академияси курсантларини пахта теримига жалб этиш бўйича Ички ишлар вазирлиги томонидан бирор-бир ҳужжат қабул қилинмаган", дейилган вазирлик баёнотида.
Live
All