АҚШда тунги клубда отишма бўлди

World

image

АҚШнинг Техас штатида университет битирувчиларининг учрашуви фожиали якунланди. Битирувчилар учрашуви вақтида отишма юз берди. Бу ҳақда “Fox News” хабар берди.

Номаълум шахс “A&M” университетининг Техас филиали битирувчилари учрашувида отишма уюштирди. Натижада камида 2 киши ҳалок бўлди, 10 дан ортиқ одам яраланди.

Отишма қилган шахс ҳозирча ҳибсга олинмаган.

Воқеа тунги клубда юз берди. Базмда жами 100 га яқин одам бўлган. SNHQ портали маълумотига кўра, 3 киши ҳалок бўлган 20 нафари жароҳат олган.


Rate Count

55

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends