АҚШда қуролланган эркак ҳарбий базага бостириб киришга уринди
World
−
27 November 2021 7611 1 minute
АҚШда номаълум шахс Сан-Диегодаги (Калифорния штати) АҚШ денгиз пиёдалари корпуси ҳудудига пичоқ билан киришга уринаётганда отиб ўлдирилди. Бу ҳақда CNN телеканали ҳарбий объект вакилига таяниб маълум қилган.
Ҳодиса кеча, 26 ноябрь куни Тошкент вақти билан 00:00 да юз берган. Номаълум шахс автомобили билан денгиз пиёдалари корпуси аскарлари тайёрланаётган ҳарбий назорат пунктига борган.
“Қўриқчилар унга тўхташни буюрган, бироқ ҳайдовчи қўлида пичоқ билан машинадан тушиб, “душманлик ниятида” улар томон йўл олган”, дейилади телеканал хабарида.
Бир қанча огоҳлантиришлардан сўнг қўриқчилар ўт очишга мажбур бўлган. Номаълум шахс воқеа жойида вафот этган. Воқеа АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари тергов департаменти томонидан текширилмоқда.
Live
AllSariosiyoda terroristik guruh ushlandi
08 August