АҚШда ишсизлар сони 39 миллионга етди

World

image

Қўшма Штатлардаги деярли 39 миллион киши коронаврус сабабли мамлакатда жорий этилган чеклов чоралари туфайли ишсиз қолди. Бу ҳақда АҚШ Меҳнат вазирлиги ҳисоботига асосланиб, “Associated Press” хабар бермоқда.

Ўтган ҳафта давомида 2,4 миллиондан ортиқ киши ишсизлик нафақасини олиш учун мурожаат қилди, дейилади ҳисоботда. Таъкидланишича, имтиёзлар олиш учун аризаларнинг умумий сони 38,6 миллионга етди.

Шу билан бирга, вазирлик маълумотларига кўра, сўнгги етти ҳафта ичида келиб тушган талабномалар сони пасайган, аммо бу ҳали ҳам инқирозгача бўлган даврдаги кўрсаткичдан ўн баравар кўп.

22 май ҳолатига кўра, АҚШда коронавирусга чалинганлар сони 1 620 902 нафарни ташкил этмоқда. Беморлардан 382 169 нафари шифо топган бўлса, 96 354 киши вафот этди.


Rate Count

24

Rating

2.6

Rate this article

Share with your friends

News on the topic