АҚШда “держава”лар ўртасида зиддият хавфи ортаётгани айтилди

World

image

Буюк давлатлар иштирокида халқаро можаролар хавфи ортиб бормоқда. Бу ҳақда АҚШ Қуролли кучлари штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раҳбари Марк Милли маълум қилган. 

Қайд этилишича, Марк Милли АҚШдаги “West Point” ҳарбий академияси битирувчиларига мурожаат қилиб, уларни бундай воқеалар ривожига тайёр туришга чақирган.

"Сиз яшаётган дунёда буюк давлатлар иштирокида йирик халқаро можаролар юзага келиши эҳтимоли бор. Ва бу эҳтимоллик камаймаяпти, балки ортиб бормоқда", дейди Милли.

Америкалик генерал ўз нутқи давомида Россия ва Хитойни жаҳон қудрати деб ҳисоблашини айтган.

“Ҳозир биз ҳар бири салмоқли ҳарбий салоҳиятга эга ва мавжуд тартибни ўзгартириш ниятида бўлган икки қудратли давлат – Россия ва Хитой билан қарама-қаршимиз”, дейди у


Tags

Rate Count

1247

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends