АҚШда 69 машина иштирокида ЙТҲ юз берди

World

image

Кеча, 22 декабрь куни АҚШнинг Виржиния штатида 69 та машина тўқнашиб кетиши оқибатида 51 киши жабрланди. Бу ҳақда “Associated Press” ахборот агентлиги хабар берди. 

Маълум қилинишича, тўқнашув Виржиния орқали ўтувчи штатларни боғловчи автомагистралда юз берган. Йўл-транспорт ҳодисаси сабабли икки йўналиш бўйича ҳаракат тўхтаб қолган. Қурбон бўлганлар ҳақида маълумот йўқ. Лекин йўлнинг қатнов қисмини тозалаб, ҳаракатни қайта тиклаш учун бир неча соат вақт кетган.

Маҳаллий ҳукумат ЙТҲнинг сабабини ҳозирча билмайди. Таъкидланишича, тўқнашув юз берган ҳудудда туман ва яхвонлик бўлган.

Жабрланувчилар шифохонага етказилган, улардан 2 нафарининг ҳаёти хавф остида. Яна 11 нафари жиддий жароҳатланган, аммо бу ҳаёт учун хавфли эмас.

Ҳодиса тафсилотларини ўганиш давом этяпти.


Tags

Rate Count

83

Rating

3.2

Rate this article

Share with your friends