АҚШда 10 миллионга яқин одам ишсиз қолди
World
−
03 April 2020 5972 1 minute
Ўтган ҳафта давомида АҚШда ишсизлик нафақаси учун 6,5 миллиондан ортиқ киши ариза топширди. Меҳнат вазирлиги ҳисоб-китобларига кўра, сўнгги икки ҳафта ичида 10 миллионга яқин киши ўз ишидан айрилди.
Имтиёзлар бўйича аризаларнинг аввалги рекорди март ойи охирида ўрнатилди ва атиги бир ҳафта давом етди. Таққослаш учун, оддий вақтларда 300 мингга яқин шундай сўров қайд етилган.
Ёрдам сўраб қилинган мурожаатларнинг ўтган галги рекорди март охирида вужудга келган ва бир ҳафта давом этган эди.
Мамлакатда ишсизликнинг ошиб кетиши пандемия фонида содир бўлди. Кўплаб кичик ва ўрта корхоналар карантин сабаб ёпилишга мажбур бўлди. Мутахассисларнинг тахминича, йўқотилган иш ўринлари сони хусусий секторда жами 10 фоизгача бўлиши мумкин. Чакана савдо, кўнгилочар ва меҳмонхоналар бу борада жиддий зарар кўради.
Сўнгги маълумотларга кўра, АҚШда коронавирусга 245 373 нафар одам чалинди. 10 403 бемор шифо топган бўлса, 6 095 киши вафот этди.
Live
AllMisrda yo'lovchi poezdi rel'sdan chiqib ketdi
08 November
Albaniyada ommaviy namoyishlar davom etmoqda
08 November
Erdo'g'an rafiqasi bilan Ozarbayjonga bordi
08 November
08 November