АҚШ ва Саудия ўртасидаги ядровий келишув тафсилотлари маълум бўлди

World

image

Аввалроқ, АҚШ ва Саудия Арабистони иккала мамлакатда тинчлик мақсадларидаги ядро энергетикасини ривожлантиришга имкон берувчи тарихий ҳамкорлик битимини имзолагани ҳақида хабар берилганди. Ушбу келишув тафсилотлари маълум бўлди. Бу ҳақда АҚШ Энергетика вазирлигининг расмий сайтида эълон қилинди.

Маълумотларга кўра, АҚШ Энергетика вазири Крис Райт ва Саудия Арабистони Энергетика вазири шаҳзода Абдул-Азиз бин Салмон Оли Сауд “123-битим” номи билан кенг танилган тинчлик мақсадларида ядровий ҳамкорлик тўғрисидаги битимни ҳамда унга ҳамроҳ бўлган кафолатлар бўйича икки томонлама битимни имзолаган.

Аниқлик киритилишича, ушбу иккала битим биргаликда ядро қуролини тарқатмасликни ўз ичига олган бир қатор устувор иқтисодий ва стратегик мақсадларга эришишга хизмат қиладиган кўп йиллик ва кўп миллиард долларлик шериклик учун ҳуқуқий пойдевор яратади.

“123-битим” Америка компанияларига Саудиянинг ядро энергетикаси дастурига кенг йўл очади. Бу Америка саноати, ходимлари ва таъминот занжирларига фойда келтиради, шунингдек, Саудия Арабистонининг энергетик эҳтиёжларини қондиришга ёрдам беради.

“Шу билан бирга, иккала битим ҳам ядровий хавфсизлик, ҳимоя ва тарқатмасликнинг юқори стандартларини қўллаб-қувватлаш ҳамда Қўшма Штатларнинг фуқаролик ядровий технологиялари соҳасидаги рақобатбардош устунлигини мустаҳкамлаш орқали АҚШ ва минтақа хавфсизлигини оширишга хизмат қилади”, дейилади АҚШ Энергетика вазирлиги хабарида.

Вазирлик ушбу битимлар дунёдаги энг яхши ядровий технологиялар ва олимларга таянган ҳолда ядровий хавфсизлик ва тарқатмасликнинг энг юқори стандартларини қўллаб-қувватлашига ишонч билдирган.

Расмий баёнотга кўра, ушбу шериклик қуйидагиларга имкон беради:

  • Америка ядровий технологиялари экспортини кенгайтириш;
  • АҚШда юқори маошли иш ўринларини яратиш ва узоқ муддатли иқтисодий ўсишни таъминлаш;
  • Американинг энергетик ва миллий хавфсизлигини мустаҳкамлаш;
  • Глобал тарқатмаслик стандартларини мустаҳкамлаш;
  • Қўшма Штатлар ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги ўртасидаги стратегик шерикликни чуқурлаштириш.
  • Кейинги босқичда битим кўриб чиқиш учун Конгрессга топширилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Президенти Дональд Трамп Саудия Арабистони билан ядровий битимни маъқуллагани ҳақида хабар берилган эди. У яқин 30 йилга мўлжалланган.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends