АҚШ ўз қўшинларини Европада қолдириш режалари билан ўртоқлашди

World

image

Америка Қўшма Штатлари ўз қўшинларини хорижий мамлакатларга жойлаштиришни қайта кўриб чиққан вахиятда ҳам уларни Европада қолдирмоқчи. Пентагон раҳбари Ллойд Остин “The Washington Post” газетасида АҚШ-НАТО ҳамкорлигини муҳокама қилиб, айрим режалар билан ўртоқлашди.

Унга кўра, АҚШ бошқа НАТОга аъзо давлатлар сингари, қўшинлар ҳудудларда қандай жойлашганини қайта кўриб чиқиши керак. Бироқ, бу Америка қўшинлари Европадан олиб ташланади, дегани эмас. Остиннинг таъкидлашича, Байден маъмурияти, аксинча, ўзидан олдинги Президент Дональд Трамп томонидан Германиядаги Америка контингентининг қисқартирилишини тўхтатган.

Вазир таъкидлашича, Америка Ҳукумати барча ҳаракатларни шериклар билан мувофиқлаштиради, чунки улар дунё давлатлари ўртасида ҳамкорлик ва фаол етакчиликни жонлантиришга бел боғлаган. Унинг сўзларига кўра, стратегик рақиблар – Хитой ва Россиянинг тажовузкор хатти-ҳаракатлари фонида НАТОнинг жамоавий хавфсизлиги айниқса долзарбдир.


Tags

Rate Count

32

Rating

2.8

Rate this article

Share with your friends