АҚШ самолёт ташувчиси Ўрта ер денгизига кирди

World

image

АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг “USS Eisenhower” авиаташувчи кемаси Гибралтар бўғозидан ўтиб, Ўрта ер денгизига кирди. Бу ҳақда денгиз кемалари ҳаракатини кузатиб бориш порталининг маълумотларида келтириб ўтилган.

Ушбу гуруҳга самолёт ташувчисидан ташқари, “Monterey” ракета крейсери, “Mitscher” ва “Tomas Xadner” эсминецлари ва “Arktika” таъминот кемаси ҳам киради.

Аввалроқ, ушбу гуруҳ Канар ороллари яқинида, Атлантика океанида Марокаш қуролли кучлари билан қўшма машқлар ўтказган. Айни пайтда кемалар Ўрта ер денгизи бўйлаб шарқий йўналишда сузмоқда.


Tags

Rate Count

492

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends