АҚШ қонунчилари Туркияни С-400 ЗРМлар учун жазолаш ҳаракатига тушди
World
−
18 July 2020 10739 1 minute
АҚШнинг Республикачилар ва Демократлар партиясидан бўлган конгрессменлар Туркияга Россиядан С-400 зенит-ракета мажмуаси сотиб олгани учун санкция жорий қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқди.
“Россия қуролларини сотишга қаршилик қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг қабул қилиниши муҳимлигини тушунтирган республикачи Адам Кинзингер Туркия Россия қуролларини сотиб олмаслик бўйича НАТОдаги ҳамкорларининг огоҳлантиришини рад қилгани ва бунинг учун жавоб бериши кераклигини айтган.
Қонун қабул қилинса, АҚШ ҳукумати “Америка душманларига санкция воситасида қаршилик кўрсатиш тўғрисида”ги қонунга мувофиқ Туркияга қарши сакнция жорий қилиши керак бўлади. Санкциялар Туркия С-400 ЗРМлардан халос бўлса ва бошқа бундай қуролларни қўлга киритмаслик мажбуриятини олса, бекор қилинади.
Маълумот учун, Россия ва Туркия С-400 етказиб бериш бўйича 2017 йилда шартнома тузган. ЗРМларнинг дастлабки қисмлари 2019 йил июлда етказиб берилди. Ноябрда Россия муддатидан аввал Туркияга 2,5 млрд долларлик тўртта С-400 дивизионини етказиб берди. Расмий Вашингтон Туркиянинг бу ҳаракатини қоралаб, уни F-35 қирувчи самолётлари етказиб бериш дастуридан чиқариб юборганди.
Жорий йилнинг март ойи бошида Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Россиядан олинган С-400 ЗРМлар апрелда фойдаланишга топширилини маълум қилганди.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September