АҚШ ИШИД етакчиси ўлдирилганини тасдиқлади

World

image

Америка Қўшма Штатлари Марказий қўмондонлиги ИШИД етакчиси Абу ал-Ҳасан ал-Қурайшийнинг ўлдирилганини тасдиқлади. Бу ҳақда Марказий қўмондонликнинг расмий сайтида хабар берилган.

Таъкидланишича, ИШИД етакчисини ўлдириш операцияси “Озод Сурия” армияси томонидан жорий йилнинг октябрь ойи ўрталарида ўтказилган.

“Октябрь ойи ўрталарида Абу ал-Ҳасан ал-Қурайшийнинг ўлдирилиши ИШИДга яна бир зарба бўлди. Бу операция Суриянинг Даръа вилоятида “Озод Сурия” армияси томонидан ўтказилган. ИШИД минтақа учун таҳдид бўлиб қолмоқда. Бизнинг ҳамкорларимиз ИШИДни барқарор мағлуб этишга эътибор қаратади”, дейилади хабарда.

Аввалроқ ИШИД раҳбари Абу ал-Ҳасан ал-Қурайшийнинг ўлдирилгани тўғрисида бир қатор оммавий ахборот воситалари хабар тарқатган эди.


Rate Count

216

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic