АҚШ долларини қалбакилаштирганлар қўлга тушди

Local

image

Фарғона вилоятида валюта айирбошлаш шохобчасига қалбаки АҚШ доллари тақдим этилган. Бу ҳақда Бош Прокуратура Матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Департаментнинг Фарғона вилояти бошқармаси ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда банк томонидан берилган хабарга асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, АТБ “Агробанк” Олтиариқ филиали валюта айирбошлаш шохобчасига фуқаро Х.Х. томонидан алмаштириш учун тақдим этилган 200 АҚШ доллари қалбаки эканлиги аниқланган.

Текшириш жараёнида фуқаро Х.Х.да қалбаки 50 долларлик купюралардан иборат 100 дона, жами 5000 АҚШ доллари мавжудлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган, шунингдек, Х.Х. ушбу қалбаки долларларни фуқаро Х.Т.дан олганлигини маълум қилган.

Ўтказилган экспертиза хулосасига кўра, ушбу қалбаки АҚШ долларлари компьютер воситасида рангли принтер ёрдамида тайёрланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 176-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Author

Tags

Rate Count

44

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends