АҚШ Афғонистонга 474 миллион доллар бермоқчи

World

image

Америка Қўшма Штатлари Афғонистонга COVID-19 га қарши қўшимча 1 миллион доза вакцина ва қарийб ярим миллиард долларлик гуманитар ёрдам ажратади. Бу ҳақда АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Томас Уэст хабар берди.

"Қўшма Штатлар COVAX дастури орқали Афғонистон халқига қўшимча бир миллион доза COVID-19 вакцинасини таклиф қилди ва бу вакцина дозаларининг умумий сони 4,3 миллионни ташкил қилади", деб ёзди Уэст Twitter'даги саҳифасида.

Шунингдек, у жорий йилда АҚШ Афғонистонга кўрсатган инсонпарварлик ёрдамига 474 миллион доллар қўшганлигини  таъкидлаган.

Аввалроқ, Жаҳон банки Афғонистон учун 280 млн доллар ажратиши ҳақида хабар берилган эди.

Озода Чориева


Author

avatar

.

Tags

Rate Count

65

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends