АҚШ Афғонистондаги вазиятга эътиборини кучайтиради

World

image

АҚШнинг янги маъмурияти Вашингтон ва “Толибон” радикал ҳаракати ўртасида тузилган шартномани қайта кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Афғонистоннинг “TOLOnews” телеканали Афғонистон Президенти Ашраф Ғанига таяниб хабар қилди.

Унга кўра, Қўшма Штатлар толиблар билан тузилган шартномани тезлик билан кўриб чиқмоқда. Шундан сўнг, Вашингтон расмийлари ушбу шартнома асосида қўшма йўл харитасини ишлаб чиқиш учун Кобул билан батафсил маслаҳатлашувлар ўтказади.

Афғонистон Президентининг сўзларига кўра, Президент Жо Байден Оқ уйга келиши билан Кобул ва Вашингтон ўртасидаги муносабатларда янги саҳифа очилган.


Tags

Rate Count

177

Rating

3

Rate this article

Share with your friends