Агросаноатни ривожлантириш агентлигига янги директор тайинланди
Local
−
18 March 2025 9716 1 minute
Президентнинг тегишли қарори билан Нурали Юсуфалиевич Абдуллаев Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлиги директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.
Маълумот учун, Нурали Абдуллаев 2020 йилда Наманган вилоятидаги “Кафолат инвест” масъулияти чекланган жамиятининг раҳбари сифатида Президент фармонига мувофиқ “Содиқ хизматлари учун” медали билан тақдирланган.
Эслатиб ўтамиз, 3 март куни тадбиркор Зафар Ҳошимов “Савдо ва сервис” уюшмаси раиси лавозимига тайинланганди.
Live
All“Boysun do'ppisi” patentlandi
16 September
Ronal'd Kumanning ayoli 65 yoshida vafot etdi
16 September