Агар Флик бўлмаганида, мен “Барселона”ни тарк этган бўлардим – Рафинья
Sport
−
12 January 3849 1 minute
Бугун, 11 январдан 12 январга ўтар кечаси Саудия Арабистонида Испания Суперкубоги финали бўлиб ўтди. Унда “Барселона” “Реал Мадрид”ни 3:2 ҳисобида мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди. Ўйиндан сўнг Рафинья учрашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
“Бугунги ўйиннинг энг муҳими шуки, жамоа иккинчи бўлимда диққатини жамлаган ҳолда қайтди. Биз қилишимиз керак бўлган ишни бажардик. Агар Флик келмаганида, мен “Барселона”ни тарк этган бўлардим. У ҳамма нарсани ўзгартирди, менга муҳим бўлишимни айтди. Ўйинчига айнан шу керак – ўзига ишонч”, дейди бразилиялик футболчи.
“Барселона” тарихида биринчи марта “Реал Мадрид”га қарши кетма-кет учта финалда ғалаба қозонди. Ўтган йили Каталония клуби Испания Суперкубоги (5:2) ва Испания Кубогида (қўшимча вақтда 3:2) ғалаба қозонган эди.
Маълумот учун, ташкилотчилар томонидан Рафинья Испания Суперкубоги финалининг энг яхши ўйинчиси деб топилди.
Live
AllShavkat Mirziyoev Ummonga bordi
16 November
Bangladeshda tikuvchilar ish tashlamoqda
16 November
16 November
Iordaniyada Telegram bloklandi
16 November