Афғонистонда яна зилзила содир бўлди
World
−
22 March 2023 47416 1 minute
22 март куни Тошкент вақти билан соат 00:02 да (21.03.2023 йил, Гринвич бўйича 19:02 да) Афғонистонда яна бир зилзила қайд этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.
Зилзила координаталари:
⁃ 37,03 градус шимолий кенгли;
⁃ 72,87 градус шарқий узунлик.
Магнитуда М=4. Чуқурлик 100 км.
Зилзила эпимаркази Тошкентдан 566 км жанубий-шарқда.
Кейинги зилзила Ўзбекистонда сезилмаган.
Эслатиб ўтамиз, 21 март куни Афғонистонда 6,6 балли зилзила содир бўлди. Зилзила Тошкент вақти билан 21:47 та Ўзбекистонда ҳам сезилди.
Live
All
Andijonda Labo Malibu-2 bilan to'qnashdi
26 October
Indoneziyada havo sifati keskin yomonlashdi
26 October