Афғонистонда портлаш. Қурбонлар бор

World

image

Бугун, 26 декабрь куни Афғонистон шимоли-шарқида жойлашган Бадахшон вилоятида хавфсизлик кучлари штаб-квартираси яқинида портлаш содир бўлди. Бу ҳақда “TOLOnews” телеканали хабар берди. 

“Портловчи моддани афғон халқи душманлари машина ичига ўрнатган, портлаш Бадахшон полицияси бош бошқармаси биноси яқинида содир бўлган”, дейди “Толибон” радикал ҳаракати томонидан тузилган муваққат ҳукумат Ички ишлар вазирлиги вакили Абдул Нафи Таҳор маълум қилди

Ушбу ҳодиса оқибатида уч киши, жумладан, Бадахшон вилояти хавфсизлик хизмати раҳбари ҳалок бўлган. Икки киши яраланган. 

Телеканал манбаларига кўра, ҳалок бўлган хавфсизлик ходимининг шахсий автомобилига портловчи мослама ўрнатилган. 

Таҳор, шунингдек, полиция воқеани уюштирганликда гумон қилинган тўрт кишини аллақачон ҳибсга олганини маълум қилди.  


Tags

Rate Count

199

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends