Афғонистон “спецнази” тарқатиб юборилди
World
−
17 August 2021 19022 1 minute
Кеча, 16 август куни Афғонистон миллий армиясининг махсус топшириқлар бўлинмаси (спецназ) тарқатиб юборилганлиги эълон қилинди. Бу ҳақда “Интерфакс” хабар берди.
“Афғонистон махсус кучлари охирги вақтгача ҳеч қандай масъулиятсизлик қилишмади, улар ҳурматли раҳбарият афғон халқининг ҳаётини сақлаш учун нимани лозим топса, қўлдан келганча бажарди”, дейилади элита бўлинма мурожаатида.
Афғонистон миллий армиясининг махсус топшириқлар бўлинмасининг қайд этилишича, бўлинманинг барча ходимлари ишдан бўшатилди ва бўлинма тарқатиб юборилди.
Аввалроқ, Афғонистон шарқидаги Хост вилоятини мудофаа қилиш учун АҚШ томонидан тузилган махсус бўлинма – Khost Protection Force (KPF) “Толибон” жангариларига таслим бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
Дурдона Пирназарова
Live
All