Афғонистон-Покистон чегарасида тўқнашув бўлди – ОАВ

World

image

Бугун, 20 февраль куни Афғонистон-Покистон чегарасидаги Торхам назорат-ўтказиш пункти яқинида қуролли тўқнашув бўлди. Бу ҳақда мавҳаллий нашрга таяниб, ТАСС хабар берди.

Қайд этилишича, Афғонистонда ҳокимиятни қўлга киритган “Толибон” ҳаракати вакиллари ва Покистон чегарачилари ўртасидаги тўқнашувлар эрта тонгда бошланган ва ҳозиргача давом этмоқда. Можаро сабаблари ҳозирча номаълум.  

Ўз навбатида, Покистондаги ОАВ бугунги тўқнашувлар афғон томони ташаббуси билан бошланганини хабар қилган. Қурбонлар ҳақида эса ҳозирча маълумот берилмаган.

Кеча, 19 февраль куни Афғонистоннинг “ТoloNews” телеканали Толибон Покистон томони ўз мажбуриятларини бажармагани сабабли Торхам назорат-ўтказиш пункти орқали ҳаракатни тўхтатишга қарор қилгани ҳақида хабар берган. Бироқ Толибон вакиллари гап қандай мажбуриятлар ҳақида кетаётганига аниқлик киритмаган.

Алибек Бейжанов


Author

avatar

.

Tags

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends