“Абу Сахий” бозори 3 кунга ёпилди
Local
−
10 January 2023 15681 1 minute
“Абу Сахий” савдо маркази тадбиркорлар ва ҳаридорлар учун ўз иш фаолиятини вақтинча тўхтатмоқда. Бу ҳақда “Абу Сахий” савдо маркази Матбуот хизмати раҳбари Бунёд Ҳамидов “QALAMPIR.UZ”га хабар берди.
“Ноқулай об-ҳаво шароити сабабли жорий йилнинг 11–13 январь кунлари “Абу Сахий” савдо маркази тадбиркорлар ва ҳаридорлар учун ўз иш фаолиятини вақтинча тўхтатади”, дейди Ҳамидов.
Унинг аниқлик киритишича, “Абу Сахий” савдо маркази таркибига бозор ҳудудидаги барча савдо мажмуалари, гипермаркет ва халқ орасида “Чинни бозори” деб юритилувчи ҳудудлар ҳам киради.
Live
All
Andijonda Labo Malibu-2 bilan to'qnashdi
26 October
Indoneziyada havo sifati keskin yomonlashdi
26 October