Абу-Дабида Украина бўйича музокараларнинг иккинчи куни бўлиб ўтди

World

−

image

Бугун, 11 ноябрь куни Абу-Дабида Украина урушини ҳал қилиш бўйича Россия, АҚШ ва Украина ўртасидаги уч томонлама музокараларнинг иккинчи куни якунланди. Учрашув қарийб икки соат давом этди. Музокаралар тўлиқ ёпиқ форматда ўтди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди. 

Нашр маълумотларига кўра, музокаралар натижаларидан бири Россия ва Украина ўртасида ҳарбий асирларни алмашиш бўлган. AFP хабарига кўра, Украина музокаралар давомида ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга урғу берган. 

“Фақат шундан кейингина Европанинг бўлажак хавфсизлик тизимини муҳокама қилиш мумкин”, деган агентликка Украина делегациясидаги манба. 

Унинг сўзларига кўра, ушбу масалада томонларнинг позициялари бир-биридан фарқ қилади.

AFP Украинанинг юқори лавозимли вакилига таяниб ёзишича, Киев низо якунланганидан сўнг камида 10 йил давомида 800 минг кишилик армияни таъминлаб туриш учун молиялаштириш олишга интилмоқда. Украинада ушбу чора Россия томонидан эҳтимолий янги ҳарбий ҳужумдан ҳимояланиш учун зарур деб ҳисобланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, музокаралар кеча, 10 ноябрь куни бошланган эди. Учрашувнинг биринчи куни танаффусни ҳисобга олганда тўрт ярим соат давом этди. РБК ва ТАСС манбалари хабар қилишича, Россия ва Украина делегациялари рус тилида мулоқот қилган. Россия, Америка, Украина ва Европа вакилларининг баёнотларидан келиб чиқилса, кун тартибидаги асосий масала Европада хавфсизлик архитектурасини барпо этиш бўлган.

Украина Президенти Владимир Зеленский Украина жамоасининг ҳисоботига таяниб хабар беришича, БАА пойтахтидаги музокараларнинг биринчи кунида Киев ва Москва вакиллари бошқа масалалар қаторида хавфсизлик кафолатлари ҳамда ҳарбий асирларни “1000 га 1000” ёки “1500 га 1500” формуласи бўйича алмашишни муҳокама қилган. Шунингдек, ҳудудлар масаласи ҳам муҳокама қилинган бўлиб, Зеленскийнинг сўзларига кўра, бу масала Россия делегацияси томонидан кўтарилган.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends