Абитуриентлардан қарийб 900 млн ортиқча тўлов ундирилгани маълум бўлди
Local
−
26 May 2021 4242 1 minute
2019-2020 ўқув йили қабули тест синовларида иштирок этиш учун ариза берган абитуриентлардан 900 млн сўмга яқин ортиқча маблағ ундирилган. Бу ҳақда кеча, 25 май куни Олий Мажлис Сенати Кенгашининг мажлисида айтиб ўтилди.
Айрим бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалар масаласи ҳам кўрилган мажлисда ОТМга кириш учун абитуриентлардан пул ундирилишига ҳам тўхталиб ўтилди.
2018-2020 йилларда тест синовлари шаффоф ва адолатли ўтказилишини таъминлаш учун жамғарма ҳисобидан 93,3 млрд сўм ажратилган. Шунга қарамай 2019-2020 ўқув йили қабули тест синовларида иштирок этиш учун ариза берган абитуриентлардан 896,4 млн сўм ортиқча тўлов ундирилган, 30 млрд сўм маблағ тижорат банклари депозитларига электрон саралаш тизимисиз тўғридан-тўғри тузилган келишув асосида ўтказиб юборилган.
Шунингдек,”Давлат харидлари тўғрисида”ги қонун талабларига риоя қилмасдан 11,2 млрд сўмлик харидлар амалга оширилгани маълум бўлди.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йилдан буён олий таълим муассасаларининг бакалаврият босқичига қабул учун такроран ариза топшираётган талабалар (умумий ўрта таълим муассасаларини тест имтихонлари бўлиб ўтадиган йилда битирган абитуриентлардан ташқари) учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим бараварида тўланиши белгиланган.
Камола Амирова
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September