Абдураимов профбоксда биринчи марта мағлуб бўлди
Sport
−
06 March 2023 9646 1 minute
Ўзбекистонлик профессионал боксчи Элнур Абдураимов Мексиканинг Тихуана шаҳри мезбонлик қилган бокс оқшомида иштирок этди.
10 раундга мўлжалланган жангда Абдураимовага мезбон боксчи Даниель Гарсия рақиблик қилди.
Маълум бўлишича, Абдураимов 2-раундда қўлидан жиддий жароҳат олган, лекин шундай бўлса ҳам жангни давом эттиришга қарор қилган. Тўқнашувнинг 8-раундига келибгина Абдураимовнинг мураббийлари боксчи баҳсни давом эттира олмаслигини маълум қилди.
Шундай қилиб, ўзбекистонлик боксчи профессионал фаолиятидаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди. Даниель Гарсия эса фаолиятидаги 15-жангда ҳам ғалабага эришиб, IBF North American камари соҳибига айланди.
Live
All