Абдуллоҳ топилди. 14 кундан бери қаерда бўлгани ҳамон номаълум

Local

image
“Адолат” Абдуллоҳ Тоҳиров воқеасини қоралаб, Бош прокуратурадан изоҳ талаб қиляпти north_east

“Адолат” Абдуллоҳ Тоҳиров воқеасини қоралаб, Бош прокуратурадан изоҳ талаб қиляпти

Электрон оммавий ахборот воситаларида Абдуллоҳ қаерда? мавзусида мақола чоп этилиб, жорий йилнинг 26 октябрь куни Андижон вилоят ИИББга чақирилган 20 ёшли Абдуллоҳ Тоҳиров ҳалигача уйига қайтиб келмагани, оила аъзолари уни қаерда эканлигини билмаслиги ҳақида ташвишли хабар тарқалганди.

Ушбу масалага Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ҳам ўз муносабатини билдирди. Жумладан, Ўзбекистон “Адолат” СДП ушбу воқеани қаттиқ қоралашини маълум қилди ва “Қонунни оёқ ости қилманг!” деб ўз муносабатини билдирди.

Айни дақиқаларда эса ижтимоий тармоқларда Абдуллоҳнинг топилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

“Ижтимоий тармоқларнинг сўнгги кунлардаги қаҳрамони Абдуллоҳ Тоҳиров ниҳоят топилди.

Айни соатларда уйи сари отланган Абдуллоҳ Қамчиқ довонидан ўтмоқда”, дейилади. Албатта, Абдуллоҳнинг топилишига воқеага эътибор қаратган кенг жамоатчилик, блогерлар, веб-сайтларнинг ҳиссаси мавжудлигини эътироф этамиз.

Шунингдек, “Адолат” СДП Бош прокуратурадан Абдуллоҳ қаерда? мақоласи юзасидан ҳамда 14 кундан бери унинг қаерда эканлиги ҳақида хабар бермаган шахслар ҳаракатига ҳуқуқий баҳо бериб, муносабат билдиришини кутиб қолишини яна бир бор таъкидлайди.

Шаҳноза Тўрамуротова


Author

avatar

.

Rate Count

332

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends

News on the topic