Абдулазиз Комилов яна бир Ислом Республикасига сафар қилади

Local

image

Жорий йилнинг 10 март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов амалий ташриф билан Покистон Ислом Республикасига боради.

Учрашув ва музокаралар давомида Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштириш, икки томонлама муносабатларни минтақавий алоқалар шароитида муҳокама қилиш режалаштирилган.

Томонлар, шунингдек, жорий йилга мўлжалланган олий ва юқори даражадаги қўшма тадбирлар жадвалини ҳам коʻриб чиқадилар.

Эслатиб ўтамиз, Абдулазиз Комилов бундан аввал Афғонистон Ислом Республикасига ҳам сафар қилганди. Шунингдек, Ўзбекистон ТИВ раҳбари Марказий Осиё давлатлари ҳамда Ҳиндистон ва Россияга сафар қилганди.


Rate Count

111

Rating

3

Rate this article

Share with your friends