Абдулазиз Комилов Ҳиндистонга боради
Local
−
11 January 2020 5147 1 minute
Жорий йилнинг 14-15 январь кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов амалий ташриф билан Ҳиндистон Республикасида бўлади.
Вазирлик маълумотига кўра, ташриф давомида Нью-Деҳли шаҳрида Ҳиндистон Ташқи ишлар вазири Субраманям Жайшанкар билан музокаралар ўтказиш режалаштирилган. Ўзбекистон делегацияси “Raisina Dialogue” 5-халқаро конференцияси ишида ҳам иштирок этади.
Ташриф доирасида форумда иштирок этувчи хорижий делегация раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказиш кутилмоқда.
Live
All