6 ёшли бола ўқитувчини отиб қўйди
World
−
07 January 2023 18428 1 minute
Америка Қўшма Штатларининг Виржиния штатида олти ёшли бола бошланғич мактаб ўқитувчисига қарата ўқ узди. Бу ҳақда полиция вакилига таяниб, CНН хабар берди.
Кеча, 6 январь куни полиция болани қўлга олди. Айбланувчининг сўзларига кўра, улар ўртасида можаро келиб чиққанидан кейин бола атайлаб ўқитувчини отган.

Маълумотларга кўра, жабрланувчи шифохонага ётқизилган. Унинг соғлиғига етказилган зарар ҳаёт учун хавфли, деб баҳоланмоқда.
Отишма пайтида ўқувчилардан ҳеч бири жабрланмаган.
Live
All