35 яшар аёлнинг ўлимига сабаб бўлган ҳайдовчи топилди
Local
−
15 February 2019 17181 1 minute
Аввалроқ, Наманган вилоятининг Чуст туманида номаълум ҳайдовчи йўл-транспорт ҳодисаси содир этиб, воқеа жойидан кетиб қолгани ҳақида хабар берган эдик. ЙТҲ натижасида аёл киши ҳалок бўлганди.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, кўрилган чоралар натижасида “Зарафшон” МФЙ ҳудудида юз берган йўл-транспорт ҳодисасини содир этган шахс аниқланди. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар берди.
ЙТҲни Тошкент вилояти Қибрай тумани Янгиҳаёт кўчасида яшовчи, 63 ёшли Н.М. исмли шахс Nexia автомобилида содир этган.
Қайд этилишича, ҳозирда Н.М. қўлга олинган ва ЙТҲ юзасидан тергов ҳаракатлари давом этяпти.
Live
All