3 яшар гўдак 4 та игнани ютиб юборди

World

image

Қозоғистонда 3 ёшли бола 4 та тикув игнасини ютиб юборди. Бу ҳақда “Sputnik Казахстан” хабар берди.

Қайд этилишича, Қозоғистоннинг Тароз шаҳрида шифокорлар 3 ёшли боланинг ошқозонидан тикув игналарини олиб ташлаган. 

Шифокорларга кўра, боланинг онаси фарзандининг тикув игналарини ютиб юборгани шикояти билан келган. Рентгент аппаратида болакай ҳаммаси бўлиб, 4 та игнани ютиб юборгани маълум бўлган.

Шифокорлар бир неча кун давомида эндоскопик асбоб-ускуналар ёрдамида жарроҳлик йўли билан игналарни олиб ташлаган. Сўнгра болакайнинг аҳволи яхшилангач, уйига юборилган.

Озода Чориева


Author

avatar

.

Tags

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends