2025 йилда ўзбекистонликлар қанча дам олади?

Local

−

image

2025 йилда ўзбекистонликлар қанча дам олиш кунига эга бўлиши маълум қилинди. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги келаси йил учун иш вақтининг давомийлиги тақвимини тасдиқлади.

Ҳужжат барча ташкилотларга тааллуқли бўлиб, у байрам кунларининг, шу жумладан диний байрамларнинг саналарини тасдиқлайди:

  • 1 январь — Янги йил;
  • 8 март — Хотин-қизлар куни;
  • 21 март — Наврўз;
  • 31 март — Ийд ал-Фитр (Рамазон ҳайити)нинг биринчи куни;
  • 9 май — Хотира ва қадрлар куни
  • 7 июнь — Ийд ал-адҳа (Қурбон ҳайити)нинг биринчи куни.
  • 1 сентябрь — Мустақиллик куни;
  • 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни;
  • 8 декабрь — Конституция куни.

Шунингдек, шанба ёки якшанбага тўғри келган байрамлар муносабати билан қўшимча дам олиш кунлари берилади. 2025 йилда 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни шанбага тўғри келиши муносабати билан дам олиш куни 10 март, душанбага кўчирилади. Қурбон ҳайитининг биринчи куни 9 июнь, шанбага тўғри келади, шу сабабдан дам олиш куни 9 июнь, душанбага кўчирилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўзбекистонликлар Янги йил байрамида неча кун дам олиши ҳақида маълум қилинганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends