2023 йилги Осиё Кубоги қаерда бўлиб ўтиши аниқланди

Sport

image

Хабарингиз бор, 2023 йилда миллий терма жамоал ўртасида навбатдаги Осиё Кубоги бўлиб ўтади. Ушбу мусобақа мезбонлиги учун ҳозирга қадар икки мамлакат Хитой ва Жанубий Корея даъвогар эди.

Бироқ кеча, 15 май куни Жанубий Корея ўз аризасини қайтариб олди ва даъвогар битта қолди. Корея бутун эътиборини 2023 йилги аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионатини қабул қилишга қаратишни маъқул кўрди.

Шу тариқа навбатдаги Осиё Кубоги Хитой мамлакатида бўлиб ўтиши деярли аниқ бўлди. Бу ҳақда расман 4 июнь куни Франция пойтахти Париж шаҳрида ФИФА 69-конгресси чоғида эълон қилинади.

Маълумот учун, Хитой 2023 йилги мусобақани 9та шаҳардаги стадионларда қабул қилмоқчи. Эслатиб ўтамиз, 2004 йилги Осиё Кубоги ҳам Хитойда бўлиб ўтган эди.


Author

Tags

AFC

Rate Count

61

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic