2 вилоятда қор кўчиш хавфи эълон қилинди

Local

image

2025 йил 25-28 февраль кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Жумладан, қуйидаги ҳудудларда қор кўчиш хавфи мавжуд:

Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманлари (Чотқол тизмасининг тоғлари);

Наманган вилояти Поп туманида.

“Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан, эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз”, дейилади хабарда.


Tags

qor

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends