11 сентябрь қурбонлари хотирасига Нью-Йорк осмонида Эгизак миноралар қайта тикланди

World

image

Нью-Йоркда 11 сентябрь терактларида ҳалок бўлганлар хотирасига 2 977 та дрон ёрдамида Осмонда Эгизак миноралар шакли акс эттирилди. Бу ҳақда “The Telegraph” хабар берди

 

Нью-Йорк бандаргоҳи устида ўтказилган “2,977 Lights Over New York Harbor” номли дрон-шоу 11 сентябрь терактларининг 25 йиллиги муносабати билан ташкил этилган.

Шоудаги ҳар бир ёруғлик дрони 2001 йил 11 сентябрдаги терактларда ҳалок бўлган бир кишини англатган. Дронлар дастлаб Гудзон дарёси устида осмонда ёруғ юлдузлар каби ҳаракатланган, сўнгра бирлашиб, Эгизак минорлар қиёфасини ҳосил қилган.

Ёдгорлик тадбири 9/11 ҳодисаларидан омон қолганлар, қурбонлар оила аъзолари ва биринчи бўлиб ёрдам кўрсатган қутқарувчилар ҳамкорлигида тайёрланган.

Дрон-шоу Нью-Йоркда 2002 йилдан буён ҳар йили ўтказиб келинаётган “Tribute in Light” ёруғлик инсталляциясига ҳам қўшилди. Унда минорларни ифодалаш учун икки қаторда 88 та вертикал прожектордан фойдаланилади.

Маълумот учун, 2001 йил 11 сентябрда “Ал-Қоида” террорчилик ташкилоти аъзолари томонидан 4 та йўловчи самолёти олиб қочилган. Улардан иккитаси Нью-Йоркдаги Эгизак минорларга, яна бири Пентагон биносига урилиши натижасида минглаб инсонлар ҳалок бўлган. Тўртинчи самолёт эса йўловчилар қаршилик кўрсатганидан сўнг Пенсильвания штатидаги далага қулаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2001 йил 11 сентябрдаги терактларни ташкил этишда айбланаётган Холид Шайх Муҳаммад ва унинг 3 нафар шериги устидан ҳарбий трибунал суди 2028 йил июнь ойида бошланиши ҳақида хабар берилган эди. 


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends