1 млн долларлик банкнотни пуллаётган шахслар ушланди

Local

image

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати 1 миллион АҚШ доллари кўринишидаги банкнот сотаётган фирибгарларни ушлади. Бу ҳақда департамент Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, фуқаро Ф.Н. ва И.П. олдиндан тил бириктириб, фирибгарлик йўли билан ҳеч қандай қийматга эга бўлмаган купюрани сотмоқчи бўлган.

Улар 1988 йилда ишлаб чиқарилган 1 000 000 АҚШ доллари кўринишидаги яхлит банкнотни фуқаро У.га 40 000 АҚШ доллари эвазига сотаётган пайтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Хабарга кўра, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Tags

Rate Count

564

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends