1 июлдан амалдорларнинг автомобиллари рақамлари ўзгаради
Local
−
29 June 2021 16230 1 minute
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан 1 июлдан давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида хизмат автотранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг янги типи жорий этилади.
Давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг шахсан бириктирилган ва навбатчи хизмат автомобилларига “DAV” серияли рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари берилади.
Давлат рақами белгиларининг фони оқ рангда, четки қисми, рақами ва ҳарфлари қора рангда, чап томонда — ҳудуднинг коди, ўнг томонда — Ўзбекистон байроғи ва “UZ” ҳарфлари бўлади.
Live
AllSuyultirilgan gaz narxi 15 – noyabrdan oshadi
02 November
Floridada samolyot halokatga uchradi
02 November