1 апрелдан электр ва табиий газ тарифлари ошади
−
17 February 2025 39854 1 minute
Ўзбекистонда жорий йил 1 апрелдан электр энергияси ва табиий газ тарифлари яна бир карра оширилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 апрель куни қабул қилинган “Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида келтирилган.
2024-2025 йилларда ёқилғи-энергетика ресурслари нархларининг босқичма-босқич ўзгариш графиги:




Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 18 декабрь куни Бош вазир ўринбосари – Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров Олий Мажлис Сенатининг иккинчи ялпи мажлисида Ўзбекистонда 2025 йилнинг 1 апрелидан электр энергияси ва табиий газ тарифлари яна бир карра оширилишини айтган эди. У нархлар ошишига қарамай, энергетика соҳасига бюджетдан ҳали ҳам субсидиялар борлигининг сабабини тарифлар харажатларни тўлиқ қоплайдиган даражага чиқмагани ва газнинг маълум бир қисми импорт қилинаётгани билан изоҳлаганди.
Live
AllBAAdagi YTHda 14 kishi halok bo'ldi
13 November
Eronda raketa uchirish qurilmasiga zarba berildi
13 November